Алессио Романиоли «Ас Садд» футболчисига айланди.
Қатар клуби 31 ёшли ҳимоячини «Лацио»дан трансфер қилганини эълон қилди.
Томонлар 2029 йилга қадар шартнома имзолади.
Жанлука Ди Марционинг маълумотларига кўра, трансфер қиймати тахминан 3 миллион еврони ташкил қилган.
Романиоли 2022 йилдан буён «Лацио» сафида тўп тепиб келаётганди ва римликлар таркибида 161 та ўйин ўтказди.
Ҳимоячи фаолияти давомида «Милан», «Рома» ва «Сампдория» клубларида ҳам ўйнаган.
Романиоли Қатар клубига ўтди
Футбол
4 сентябр, 03:01
«Лацио» ҳимоячиси фаолиятини Осиёда давом эттиради.
Foto: Al Sadd