«Барселона» 2025/26 йилги мавсумда рекорд даражада даромад олганини маълум қилди.
«Кўк-анорранглилар» аъзоларининг умумий йиғилиши арафасида клуб директорлар кенгаши «Барселона» кетма-кет учинчи мавсумда ҳам ижобий операцион натижа қайд этганини маълум қилди. «Камп Ноу» стадиони таъмири билан боғлиқ чекловлар ва бошқа қийинчиликларга қарамай, юқори натижага эришилган.
Ўтган мавсумда каталонияликлар рекорд даражадаги даромад қайд этишди — клуб тарихида биринчи марта бу кўрсаткич 1 миллиард евродан ошди. Бунда асосий омил стадиондан фойдаланишдан тушган даромадларнинг сезиларли ўсиши бўлди.
«Бу «Камп Ноу» тўлиқ ишга тушганидан кейин клубнинг улкан келажак салоҳияти борлигини тасдиқлайди. Рекорд даражадаги даромадларга ҳисса қўшган бошқа омиллар қаторида ҳомийлик тушумларининг барқарор ўсиши ҳамда клубнинг BLM шўба компанияси орқали расмий атрибутика савдосидан рекорд даражада айланма бўлганини ҳам таъкидлаш мумкин», — дейилади клуб баёнотида.
«Барселона» ўтган мавсумда рекорд даражада даромад олганини маълум қилди
Футбол
4 сентябр, 01:53
25+
Клуб тарихида бу кўрсаткич илк бор 1 млрд доллардан ошди.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади