«Милан» яримҳимоячиси Лука Модрич «Ан Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.
— Яна бир 41 ёшли футболчи, сенга собиқ жамоадош ва дўст бўлган Криштиану бор. Уни яхши билганинг учун, унинг 1000 та гол уришига ишончинг комилми? Маррага атиги 22 та гол қолди ва у расмий ўйинларда 1000 та гол урган тарихдаги ягона футболчи бўлади.
— Криштиану — ақлбовар қилмас даражадаги футболчи, феномен, монстр. Ушбу натижага эришишига ҳеч қандай шубҳам йўқ. У эришганЪ барча ютуқлар, ҳозир ҳам қилаётган ишлари ва ҳар бир ўйинда бор кучини бериб ҳаракат қилаётгани таҳсинга лойиқ.
«Реал»да бирга қилган ишларимиз ва эришган ютуқларимиз учун унга алоҳида меҳр билан қарайман. Ушбу натижага имкон қадар тезроқ эришишига умид қиламан.
Унинг олдида камида яна бир йил бор ва айтганимдек, у албатта бу маррага етади. Бу — ақлбовар қилмас натижа. У яна қанча вақт футбол ўйнашни хоҳлашини билмайман, аммо ҳатто 50 ёшигача ўйнашни истаса ҳам, гол уришда давом этади.
Унинг гол уриш қобилияти, айниқса, характери, ўзига бўлган ишончи ва қатъияти мени ҳайратда қолдиради, — деди Модрич AS нашри билан интервюда.
Олдинроқ Луканинг «Олтин тўп»ни қўлга киритгани борасида фикрлари берилганди.
Модрич: «Роналду истаса, 50 ёшида ҳам гол уришда давом этади»
Футбол
4 сентябр, 03:41
3
«Милан» яримҳимоячиси собиқ жамоадошининг характери ва унинг 1000 та гол ура олиши борасида гапирди.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади