Бугун
36
Ўзбек

Моуринио: «Ла Лига осон эмас. Германия ва Францияда эса ҳар йили хотиржам чемпион бўлиш мумкин»

Футбол
3 сентябр, 14:50
    25+
«Реал» бош мураббийи Испания чемпионатининг қийинлиги ҳақида гапирди.
Моуринио: «Ла Лига осон эмас. Германия ва Францияда эса ҳар йили хотиржам чемпион бўлиш мумкин»
Foto: Getty Images

«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио Европанинг бошқа чемпионатларига нисбатан Ла Лигадаги юқори рақобатни таъкидлаб ўтди.

Эртага, 4 сентябр куни Мадрид клуби Испания чемпионатининг 4-тури доирасида сафарда «Бетис»га қарши майдонга тушади.

«Атлетико» жиддий рақобатчи бўлади. Шубҳасиз, улар бунга қодир эканликларини ўйлашмоқда ва буни ҳис қилишяпти. Бир хил мураббий ва менталитет остидаги барқарорлик – футболдаги катта кучдир. Бундан ташқари, Чемпионлар лигасида ўйнаётган «Бетис» ва «Вилярреал» каби кучли жамоалар бор ҳамда эртага бунга ўзимиз амин бўламиз. Басклар жамоалари ҳам жуда кучли.

Буни энг енгил чемпионат эмас, деб ҳисоблайман. Бу ерда бошқа лигаларда бўлмаган босим ҳис қилинади, яъни ҳар доим ғалаба қозониш зарурати. Германия ёки Францияда ҳар йили хотиржам чемпион бўлиш мумкин. Бу ерда эса ғалабадан ташқари ҳар қандай натижа яхши деб ҳисобланмайди»
, – дея португалиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Marca.

«Реал» Ла Лигада 3 та турда 9 очко тўплаб, тўплар нисбатига кўра «Барселона»дан кейин 2-ўринни эгаллаб турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

25+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар