Жоау Мариу фаолиятини яна Грецияда давом эттиради.
«Бешиктош» билан шартномаси якунланган 33 ёшли яримҳимоячи эркин агент сифатида АЕК сафига қўшилди.
Португалиялик футболчи ўтган мавсумни айнан АЕК сафида ижарада ўтказиб, 26 ўйинда 2 гол ва 1 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйганди.
Мариу 2016 йили Португалия сафида Европа чемпионлигини қўлга киритган. У фаолияти давомида «Бенфика», «Спортинг», «Интер», «Вест Ҳэм» ва «Локомотив М» клубларида ҳам ўйнаган.
Жоaу Мариу Греция клубига ўтди
Футбол
3 сентябр, 17:14
Португалиялик Европа чемпиони «Бешиктош» билан тўлиқ хайрлашди.
Foto: Getty Images