«Олимпиакос» Леон Бэйли трансферини эълон қилди.
29 ёшли вингер Греция клубига «Астон Вилла»дан ўтди.
Трансфер қиймати 5 миллион еврони ташкил этди. Шартнома 2029 йил ёзигача мўлжалланган.
Ямайкалик футболчи Бирмингҳэм жамоасида 2021 йилдан бери ўйнаб келаётган эди. У ўтган мавсумда АПЛда 13 ўйинда 1 та голга ассистентлик қилган.
Бэйли фаолияти давомида «Байер», «Рома» ва «Генк» клубларида ҳам тўп тепган.
Леон Бэйли — «Олимпиакос» футболчиси
Футбол
3 сентябр, 14:33
Ямайкалик вингер «Астон Вилла»ни тарк этиб, Греция клуби сафига қўшилди.
Foto: Olympiacos