Бугун
36
Ўзбек

Сергей Токов: «Ҳимоячиларимиз қўпол хатоларга йўл қўйишди»

Футбол
3 сентябр, 15:50
«Хоразм» бош мураббийи ОКМКдан учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Сергей Токов: «Ҳимоячиларимиз қўпол хатоларга йўл қўйишди»
Foto: Xorazm PFC
03.09.2026 FT Ўзбекистон Суперлигаси OKMK OKMK 1 : 0 Хоразм Хоразм

Суперлигада 20-турга старт берилди. Олмалиқда ОКМК клуби «Хоразм»ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мағлуб жамоа устози Сергей Токов эса беллашувдан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

Барчага салом. Аввало, рақиб жамоани ғалаба билан табриклайман. Ўйин қийин кечди, майдон ҳам оғир эди. Биз хатога йўл қўйдик ва тўп ўтказиб юбордик. Шундан кейин ўйинга қайтиш жуда қийин бўлди. Эҳтимол, психологик жиҳатдан айнан шу ҳолат бизни бироз синдириб қўйгандир. Ҳаракат қилдик, аммо олдинги чизиқда нимадир етишмаяпти. Билмадим, балки маҳорат етишмаётгандир. Ҳозирча вазият шу. Ҳар бир очко учун курашяпмиз, ҳаракат қиляпмиз. Аммо ҳозирча ҳар доим ҳам бунинг уддасидан чиқа олмаяпмиз.

Ҳимояда бир қанча камчиликлар кузатилди...

— Ҳа, қўшиламан. Иккинчи бўлимда жуда кўп вазиятлар бўлди, ҳимоячиларимиз жуда қўпол хатоларга йўл қўйишди. Билмадим... Ҳимоя устида кўпроқ ва тез-тез ишлаяпмиз, аммо ҳозирча нимадир ўхшамаяпти. Балки футболчилар бизнинг гапларимизни тўлиқ эшитмаётгандир, қандайдир концентрация етишмаяпти. Бу нимадан эканини билмайман. Балки футболчилар катта ёшда бўлгани учун янги талабларга мослашиш қийин кечаётгандир. Эҳтимол, қайта мослашиш улар учун оғир бўлаётгандир. Ҳозирча куч-қувват бор пайтда улар кўрсатмаларни бажаришяпти. Бироз чарчашганда эса қаердадир диққатни жамлаш йўқолиб қоляпти. Бундан ташқари, иккинчи бўлимда янги ҳимоячимиз майдонга тушди. У жамоага яқинда қўшилган. Балки унда ҳам қаердадир ҳаяжон бўлгандир, билмадим. Умуман, хатолар жуда кўп бўлди, бунга қўшиламан. Энди уларни таҳлил қиламиз, кўриб чиқамиз.

Жароҳат олган футболчингизнинг ҳолати қандай?

Энди у ҳам аста-секин бошлади, секинлик билан машғулотларга қўшиляпти. Кейинги ўйингача, балки… Жиддий жароҳат олган эди, тиззасидан. Ҳозир эса аста-секин умумий гуруҳ машғулотларига қўшиляпти», - дея Токовнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • OKMK OKMK
  • Хоразм Хоразм
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Бугунги янгиликлар