Бир неча йил давомида Ўзбекистон Суперлигасида ўйнаган ҳужумчи Александр Касян 30 август куни 37 ёшида вафот этди.
Бу ҳақда унинг собиқ клубларидан бири «Факел» хабар берди.
«Факел»нинг собиқ ҳужумчиси Александр Касян 37 ёшида вафот этди. Сашанинг юраги уришдан тўхтади…
Александрнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Ушбу оғир дамларда дардингизга шерикмиз», — деб ёзади воронежликлар матбуот хизмати.
Маълумот учун, украиналик форвард Ўзбекистондаги фаолияти давомида «Навбаҳор», «Сурхон», ОКМК ва «Бухоро» клубларида тўп тепган.

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади