Live
6
Ўзбек

«Ливерпул» Гакпонинг жамоада қолишини маълум қилди

Футбол
31 август, 12:42
«Қизиллар» футболчини «Сити»га 85 млн фунтга ҳам сотмади. Энди Манчестер клуби эътиборини «Эвертон» вингерига қаратди.
«Ливерпул» Гакпонинг жамоада қолишини маълум қилди
Foto: Getty Images

«Манчестер Сити» «Ливерпул»нинг ҳужумкор ўйинчиси Коди Гакпо ўрнига «Эвертон»дан Илиман Ндиайени трансфер қилиши мумкин.

Аввалроқ «шаҳарликлар» нидерландиялик футболчи учун бонуслар билан бирга 85 миллион фунт таклиф қилгани, «қизиллар» эса унинг ўрнига муносиб футболчи топилган тақдирдагина вингерни қўйиб юбориши ҳақида хабар берилганди. Шу билан бирга, Ндиайенинг «Тоттенҳэм»га ўтиши, форвард Ришарлисон эса «Эвертон»га қайтиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Фабрицио Романонинг маълумотларига кўра, «Сити» бугун Ндиайенинг агентлари билан боғланган. Сабаби, Гакпонинг трансфери ҳали расмийлаштирилмаган ва битим амалга ошмай қолиши мумкин эди. «Ливерпул» футболчига ўринбосар топа олмаса, Кодини жамоада сақлаб қолишни истисно қилмаган.

Айни пайтда Илиман Ндиайенинг «Тоттенҳэм»га ўтиши ҳам хавф остида, чунки Ришарлисон «Эвертон»га қайтишни хоҳлаётганига тўлиқ ишонч ҳосил қилмаган.

Романо хабарни эълон қилганидан бир неча дақиқа ўтиб, «Ливерпул» Гакпонинг ўрнига футболчи топа олмагани сабабли уни жамоада сақлаб қолишга қарор қилгани ҳақида хабар берди. Шу муносабат билан «Сити»нинг таклифи рад этилди, 27 ёшли вингернинг ўзи ҳам жамоада қолишга рози бўлди.

Энди «Ман Сити» диққатини «Эвертон»дан Илиман Ндиайени ва «Челси»дан Энцо Фернандесни трансфер қилишга қаратади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • AFC Liverpool AFC Liverpool
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

4 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар