Live
6
Ўзбек

Дзюдо. Ўзбекистон «Катта дубулға» турнирида 5 та медал қўлга киритди

Бошқа спортлар
31 август, 10:35
- 90 кг вазн финалида икки ўзбекистонлик тўқнаш келди.
Дзюдо. Ўзбекистон «Катта дубулға» турнирида 5 та медал қўлга киритди
Foto: Judo uz

Дзюдо бўйича Ўзбекистон жамоаси Лозанна «Катта дубулға» турнирини муваффақиятли якунлади.

Оғир вазн тоифасида кечган беллашувларда 1 тадан олтин, кумуш ва бронза медаллари қўлга киритилди.

-90 кг вазн тоифасида икки нафар ўзбекистонлик Умар Бозоров ҳамда Нурбек Муртазоев финалда ўзаро тўқнаш келишди. Беллашув Бозоровнинг ғалабаси билан якунланди.

🥇 Олтин медал:
-90 кг: Умар Бозоров

🥈 Кумуш медал:
-90 кг: Нурбек Муртазоев

🥉 Бронза медал:
-100 кг: Эрназар Сарсенбаев


Шу тариқа, Ўзбекистон мусобақани 1 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медаллари билан якунлади.

Аввалроқ Арслонбек Тожиев кумуш, Самариддин Қўчқоров бронза медалига сазовор бўлганди.

Бугунги янгиликлар