Дзюдо бўйича Ўзбекистон жамоаси Швейцариянинг Лозанна шаҳарида ташкил этилаётган «Катта дубулға» мусобақасида дастлабки медалларига сазовор бўлди.
28 август куни -60 кг вазн тоифасида курашган Самандар Қўчқоров бронза медалига эга чиқди. У 3-ўрин учун баҳсда қозоғистонлик Шерзод Давлатовдан устун келди.
29 август куни кечган -81 кг вазн тоифасидаги баҳсларда эса Арслонбек Тожиев саралашда барча рақибларини мағлуб этиб, финалгача етиб борди. Ҳал қилувчи беллашувда қозоғистонлик Аблайхан Жубаназарга имкониятни бой берди ва кумуш медални қўлга киритди.
Дзюдо, «Катта дубулға». Арслонбек Тожиев кумуш, Самариддин Қўчқоров бронза медалига сазовор бўлди
Бошқа спортлар
29 август, 18:17
Ўзбекистон жамоаси Лозаннадаги турнирда дастлабки медалларини қўлга киритди.
Foto: IJF