«Барселона» ҳимоячи Эктор Фортнинг «Реал Сосиедад» клубига ўтганини расман эълон қилди.
Каталония клуби 20 ёшли футболчини қайта сотиб олиш ҳуқуқини ва унинг кейинги трансферидан фоиз олиш имкониятини ўзида сақлаб қолишини маълум қилди.
Аввалроқ трансфер қиймати 8 миллион еврони ташкил қилиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Шунингдек, «кўк-анорранглилар» испаниялик ҳимоячининг кейинги сотувидан тушган маблағнинг 50 фоизини олиши ва ҳимоячини 20 миллион еврога қайта сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин.
Форт ўтган мавсумни «Элче»да ижарада ўтказди ва Ла Лигада 14 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва яна 2 та голли узатмани амалга оширди.
«Барселона» Фортни «Реал Сосиедад»га сотди
Футбол
29 август, 18:30
Каталония клуби 20 ёшли ҳимоячининг трансфери бўйича бир қанча ҳуқуқларни сақлаб қолди.
Foto: Real Sociedad