Live
3
Ўзбек

Аббос Эргашев: «Ўйин оғир бўлишини билардик»

Эксклюзив
29 август, 17:07
«Гулистон» бош мураббийи «Сурхон»га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Аббос Эргашев: «Ўйин оғир бўлишини билардик»
Фото: Гулистон ПФК
29.08.2026 FT Ўзбекистон Кубоги Сурхон Сурхон 0 : 1 Gulistan Gulistan

Ўзбекистон Кубоги 1\8 финал баҳсларига старт берилди. Дастлабки жуфтлик сифатида Суперлига вакили – «Сурхон» биринчи лига иштирокчиси – «Гулистон»ни Олмалиқда қабул қилди.

Албатта, беллашувдан аввал фаворит шубҳасиз «Сурхон» эди ва термизликларнинг ғалаба қозониш имконияти сезиларли даражада баланд эди. Бироқ футболда олдиндан тахмин қилинган натижа яна бир бор ўзини оқламаслигини «Гулистон» амалда намойиш қила олди.
Биринчи лига вакили Олмалиқда чинакам қаҳрамонлик кўрсатди ва Суперлига клубини ягона гол эвазига мағлуб этишнинг уддасидан чиқди.

Шундай қилиб, «Гулистон» сенсация қайд этиб, «Сурхон»ни енгган ҳолда Ўзбекистон Кубоги чорак финалига йўлланмани қўлга киритди.

Ўйиндан кейин «Гулистон» бош мураббийи Аббос Эргашев қуйидагича фикр билдирди.

- Авваламбор, барча сирдарёлик футбол мухлисларини, вилоятимиз раҳбарларини яқинлашиб келаётган мустақиллигимизнинг 35 йиллик байрами билан жамоамиз номидан табриклайман.

Ушбу ғалабамизни бутун сирдарёлик мухлисларга бағишлаймиз. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, олдиндан жуда қийин ва оғир ўйин бўлишини билардик. «Сурхон» жамоасини ўрганиб чиққан пайтимизда Суперлиганинг топ жамоаларига қарши чиройли ҳамда замонавий футбол намойиш этди. Биз ўша даражага қараб тайёргарлик кўргандик. Давралар оралиғидига катта танаффус бизга нисбий таъсир қилди. Учрашувда йигитларимиз бироз қийналишди», - дея Эргашевнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Сурхон Сурхон
  • Gulistan Gulistan
  • Ўзбекистон Кубоги Ўзбекистон Кубоги
Бугунги янгиликлар