Ўзбекистон кубогининг 1/8 финал босқичида «Нефтчи» ўз майдонида «Пахтакор»ни қабул қилди. Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида ўтказилган беллашувда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувдаги ягона гол 81-дақиқада Стипе Перица томонидан киритилди. Владимир Йововичнинг узатмасидан сўнг ҳужумчи «Пахтакор» дарвозасини ишғол қилди.
Шу тариқа, «Нефтчи» Ўзбекистон кубогининг чоракфинал босқичига йўл олди.
Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал
Нефтчи - Пахтакор 1:0
Гол: Стипе Перица 81
Фарғона, «Истиқлол» стадиони
Нефтчи: Ботирали Эргашев, Боян Сигер, Икромжон Алижонов, Иброҳимҳалил Йўлдошев (Билолхон Тошмирзаев, 46), Владимир Йовович, Хуршид Ғиёсов (Муҳсинжон Убайдуллаев, 70), Асилбек Жумаев (Журани Феррейра, 79), Нурмуҳаммад Абдуғаниев, Зоран Марушич (Стипе Перица, 70), Фарруҳ Сайфиев, Коффи Куао.
Пахтакор: Санжар Қувватов, Заид Таҳсин, Хожиакбар Алижонов, Акмал Мозговой, Ҳожимат Эркинов (Башар Ресан, 27), Достонбек Ҳамдамов (Фламарион, 42), Абдурауф Бўриев, Сардор Собирхўжаев (Дилшод Саитов, 78), Айман Ҳусайн (Стефан Чинеду, 78), Шерзод Насруллаев, Муҳаммадрасул Абдумажидов.
Огоҳлантириш: Хожиакбар Алижонов 74.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади