Live
15
Ўзбек

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш. Шоҳсанам Шерзодова ва Нилуфар Зокирова ЖЧда кумуш медални қўлга киритди

Бошқа спортлар
29 август, 11:19
Ўзбекистон вакиллари Познанда ўтказилаётган жаҳон чемпионатида совриндорлар қаторидан жой олди.
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш. Шоҳсанам Шерзодова ва Нилуфар Зокирова ЖЧда кумуш медални қўлга киритди
Foto: OlympicUz

Полшанинг Познан шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Аёллар ўртасидаги 200 метр масофага жуфтлик каноэ дастурида Шоҳсанам Шерзодова ва Нилуфар Зокирова маррага иккинчи бўлиб етиб келиб, кумуш медални қўлга киритди.

Бу Ўзбекистон миллий жамоасининг мазкур жаҳон чемпионатидаги иккинчи медали бўлди. Эслатиб ўтамиз, кеча эркаклар ўртасидаги 200 метр масофага яккалик каноэ дастурида Артур Гулиев ҳам кумуш медални қўлга киритганди.

Бугунги янгиликлар