«Фиорентина» «Торино» ҳужумчиси Алиеу Нжие трансферини якунлаш арафасида. Фабрицио Романонинг хабар беришича, клуб футболчининг вакиллари билан шахсий шартнома шартларини келишиб олган.
Нжие «Фиорентина» билан 2030 йил июнигача шартнома имзолайди. Келишувда уни 2031 йилгача узайтириш имконияти ҳам кўзда тутилган.
Клублар айни пайтда трансфер шартларини якунлаш бўйича музокара олиб бормоқда. Битим 16 млн евро ва бонуслар кўринишидаги яна 4 млн еврога баҳоланмоқда.