Сербиялик ҳужумчи Петар Ратков тез орада «Лацио»ни тарк этиши мумкин. Унга Испаниянинг «Леванте» клуби қизиқиш билдирмоқда. Аввалроқ «Севиля» ҳам футболчи трансферига қизиққан, бироқ кейинчалик бу режадан воз кечган.
Тахминларга кўра, «Леванте» Ратковни ижара асосида олиб, кейинчалик уни сотиб олиш ҳуқуқини қўлга киритмоқчи. Битимнинг бошқа тафсилотлари ҳозирча маълум эмас.
Ратков «Лацио» сафида ўтказган олти ой давомида жамоага мослаша олмади. Шу сабабли Рим клуби футболчи билан хайрлашишга қарши эмас.
Маълумот учун, «Лацио» А Сериянинг 1-турида «Болоня»ни мағлуб этган. Рим клуби навбатдаги баҳсини «Женоа»га қарши ўтказади.