Live
15
Ўзбек

Пролига. «Лочин» «Шўртан»ни мағлуб этиб, 5-ўринга кўтарилди

Футбол
29 август, 11:30
Ғузорликлар эса 2-ўринда қолмоқда.
Пролига. «Лочин» «Шўртан»ни мағлуб этиб, 5-ўринга кўтарилди
Foto: PFL
29.08.2026 FT Про Лига Шўртан Шўртан 0 : 1 Lochin Lochin

Пролиганинг 17-турида «Шўртан» ўз майдонида «Лочин»ни қабул қилди. Беллашувда меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ягона гол 72-дақиқада Баҳодир Ҳалилов томонидан киритилди.

Мазкур ғалабадан сўнг «Лочин» очколарини 31 тага етказиб, 5-ўринга кўтарилди. «Шўртан» эса 33 очко билан 2-ўринда қолди.

Пролига. 17-тур
Шўртан - Лочин 0:1
Гол:
Баҳодир Ҳалилов 72

Шўртан: Шохруҳжон Эшбўтаев, Раман Виахера, Искандар Шайқулов, Сирожиддин Қўзиев, Анвар Муродов, Аброрбек Тошқўзиев, Нодирбек Мукаров, Самандар Ўринбоев, Жавоҳир Абдуалимов, Миржалол Жумаев, Жавоҳир Ҳасанов.
Лочин: Шаҳзод Шамсиддинов, Шахзод Абдивайитов, Жавлон Йўлдошев, Асадбек Самариддинов, Баҳодир Ҳалилов, Сардор Бекмуродов, Мақсудхўжа Аълохўжаев, Довронбек Умиров, Шахбоз Жўраев, Диёрбек Асомиддинов, Муҳаммадали Мавлонов.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Шўртан Шўртан
  • Lochin Lochin
  • Про Лига Про Лига
Бугунги янгиликлар