Италиянинг «Милан» клуби «Барселона» қанот ҳимоячиси Алехандро Балдени ўз сафига қўшиб олиш ниятида. Бу ҳақда Diario SPORT нашри хабар берди.
Манбанинг хабарига кўра, «россонери» каталонияликлар билан боғланиб, Балде трансфери бўйича маълумотлар сўраган. «Барселона» 22 ёшли испанияликни 40 миллион еврога баҳоламоқда. Таъкидланишича, «Милан» ҳимоячини ижарага олиш ҳақида ҳам ўйламоқда, шу билан бирга тўлақонли трансфер варианти ҳам инкор этилмаяпти.
Шунингдек, Балде хизматларига «Манчестер Юнайтед» клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда. Аввалроқ «қизил иблислар» футболчи агенти билан учрашув ўтказмоқчи эканлиги айтилган эди.
Маълумот учун, янги мавсумда Балде ҳали майдонга тушгани йўқ. Унинг «кўк-анорранглилар» билан шартномаси 2028 йилгача амал қилади.