Бугун
112
Ўзбек

«Милан» собиқ яримҳимоячиси Сусо футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди

Футбол
29 август, 02:25
Футболчи фаолияти давомида «Ливерпул», «Севиля», «Женоа» ва «Алмерия» клубларида ҳам тўп тепган.
«Милан» собиқ яримҳимоячиси Сусо футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди
Фото: Getty Images

«Милан» ва «Ливерпул» собиқ яримҳимоячиси Сусо 32 ёшида футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди. Бу ҳақда «Кадис» клуби матбуот хизмати хабар берди.

32 ёшли испаниялик футболчи ушбу клубда элчи сифатида фаолият олиб боради. Ўтган мавсумда Сусо Испаниянинг Сегундасида 27 та учрашувда иштирок этиб, 1 гол ва 3 ассист қайд этди. Шунингдек, унинг ҳисобида 4 та сариқ карточка бор эди.

Маълумот ўрнида, Сусо фаолияти давомида «Севиля», «Женоа» ва «Алмерия» клубларида ҳам тўп тепган. Испания миллий жамоаси сафида эса яримҳимоячи 5 та учрашув ўтказиб, гол ёки ассист муаллифи бўлмаган.

Аввалроқ Санти Касорла 41 ёшида футболчилик фаолиятини якунлагани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Милан Милан
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

3 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар