Туркиянинг «Бешиктош» клуби «Ювентус» яримҳимоячиси Фабио Миреттини ижарага олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
23 ёшли футболчининг ижара шартномаси 2027 йил 30 июнга қадар амал қилади. Трансфер қиймати 2 миллион еврони ташкил этади. Яна 100 минг евро қўшимча харажатлар сифатида белгиланган.
Шунингдек, келишувда «Бешиктош»нинг футболчини тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи ҳам кўзда тутилган. Ушбу бандни фаоллаштириш учун турк клуби қўшимча 13 миллион евро тўлайди.
Сотиб олиш бадали фаоллаштирилган тақдирда ушбу сумма уч йил давомида бўлиб тўланади. Аввалроқ Душан Влаҳович «Бешиктош»га кўчиб ўтгани маълум қилинганди.