«Ювентус» клуби расмий сайти орқали дарвозабон Маттиа Периннинг «Палермо»га ўтганини маълум қилди.
«Шу тариқа футболчининг «қора-оқлар» сафидаги муҳим босқичи якунланди. У ҳар доим ишончлилиги, профессионаллиги ва жамоавий руҳи билан ажралиб турган.
Маттиа «Ювентус» дарвозасини доимо харизма ва фидойилик билан ҳимоя қилди, майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам жамоа учун жуда қадрли футболчи бўлиб қолди.
Фаолиятингнинг янги босқичида омад тилаймиз, Маттиа!» — дейилади клуб хабарида.
Перин 2018 йилда «Ювентус»га қўшилган. У клуб сафида 71 та ўйин ўтказиб, 4 та совринни қўлга киритган. Transfermarkt портали маълумотига кўра, дарвозабоннинг айни пайтдаги нархи 2 миллион еврони ташкил этади.
«Ювентус» Перинни «Палермо»га ижарага берганини эълон қилди
Футбол
26 август, 04:52
33 ёшли дарвозабон Б Серия клубига ўтди.
Foto: Getty Images