Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи жавоб учрашувида «Сабаҳ» ўз майдонида Исроилнинг «Ҳапоэл Беер-Шевая»сига қарши ўйнади.
Жамоаларнинг дастлабки беллашувида меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Бокудаги қарама-қаршиликнинг асосий вақтида 3:2 ҳисобида «Сабаҳ» ғалаба қозонди. 74-дақиқада ўзбекистонлик яримҳимоячи Умарали Раҳмонлиев гол уриб, ҳисобни тенглаширди. Аммо 82-дақиқада у захирага олинди.
Қўшимча бўлимларда мезбонлар яна икки бор гол уриб, икки баҳс натижасига кўра, Чемпионлар лигасининг умумий гуруҳ босқичга йўлланма олди.
ЕЧЛ саралаши
Сабаҳ – Хапоэл 5:2
Голлар: Нвачукву 38, Раҳмоналиев 74, Муталимов 90+4, Мбина 101, Мискеле 115 – Златанович 10, Мизраҳи 61
Биринчи ўйин: 1:2
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади