Англия профессионал футболчилар ассоциацияси (PFA) 2025/26 мавсум якунларига кўра Премер-лиганинг рамзий жамоасини эълон қилди.
Унга кўра, жамоага «Арсенал»нинг 5 нафар футболчиси киритилди. «Манчестер Сити»дан 4 нафари ҳам жой олди.
Рамзий жамоа қуйидагича кўриниш олди:
Дарвозабон: Давид Райя («Арсенал»)
Ҳимоячилар: Габриэл («Арсенал»), Вилям Салиба («Арсенал»), Нико О’Райли («Манчестер Сити»), Юрриен Тимбер («Арсенал»)
Яримҳимоячилар: Деклан Райс («Арсенал»), Райан Шерки («Манчестер Сити»), Бруну Фернандеш («Манчестер Юнайтед»), Антуан Семенё («Манчестер Сити»)
Ҳужумчилар: Эрлинг Ҳоланд («Манчестер Сити»), Игор Тиаго («Брентфорд»).