Live
3
Ўзбек

Суперлига. «Андижон» «Хоразм»дан устун келди, ОКМК Олмалиқда камчиликда қолган «Сурхон» билан муроса кўчасини танлади

Футбол
25 август, 12:00
19-турдан ўрин олган икки беллашув якунига етди.
Суперлига. «Андижон» «Хоразм»дан устун келди, ОКМК Олмалиқда камчиликда қолган «Сурхон» билан муроса кўчасини танлади
Фото: Андижон ПФК

Суперлига 19-туридан ўрин олган икки беллашув якунига етди. «Андижон» (27, 7-ўрин) ўз майдонида «Хоразм»ни (20, 11-ўрин) қабул қилди. Унда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ягона гол захирадан ўйинга қўишлган Мартин Боаке ҳисобига ёзилди.

«Сурхон» (20, 13-ўрин) клуби Олмалиқда ОКМКга (29, 5-ўрин) қарши ўйнади. Термизликлар сон жиҳатидан майдонда камчилик бўлиб қолганига қарамай, нурсиз дуранг ўйнашга муваффақ бўлишди.

Суперлига. 19-тур
ОКМК – Сурхон 0:0
ОКМК
– Абдунабиев, Аҳмадалиев, Каримов, Тоиров. Муқимжонов, Қосимов, Папава, Сентоку, Абдураззақов, Холмуродов, Собиржонов.
Сурхон – Боймуродов, Шамсиев, Турсунов, Шербўтаев, Фридай, Рамазонов, Ўктамов, Қодиров, Торнике, Шукруллаев, Шайдулов.
Четлатиш: Шукуриллаев 17.

Андижон – Хоразм 1:0
Гол:
Боаке 87
Андижон: Потапов, Андроникашвили, Холдорхонов (Сулаймонов, 62), Ашортиа (Турғунбоев,74), Иминов (Черан, 62), Комилов, Чаласан, Темиров, Тўхтахўжаев, Маҳамаджонов, Турдимуродов (Боаке, 73)
Хоразм: Эргашев, Азимов (Нугуманов,64), Ширяев, Лоҳан, Ортиқбоев, Ҳамиджонов (Иззатов, 72), Ром, Пирмуҳаммадов, Ҳошимов, Абдуҳамидов, Сабино.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

15+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар