Live
4
Ўзбек

Айюб Буадди «Манчестер Сити» учун тиббий кўрикдан ўтди — TG

Футбол
25 август, 10:24
18 ёшли хавбек барча зарур текширувлардан муваффақиятли ўтган.
Айюб Буадди «Манчестер Сити» учун тиббий кўрикдан ўтди — TG
Фото: Gettyimages

Марокашлик яримҳимоячи Айюб Буадди «Лилл» клубидан 100 миллион евро эвазига «Манчестер Сити»га ўтиш олдидан тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди.

18 ёшли футболчининг «Этиҳад»га кўчиб ўтиш ишлари якунланиш арафасида турибди, дея хабар беради «The Guardian».

Манба маълумотларига кўра, «Манчестер Сити» ва «Лилл» 95 миллион евролик трансфер борасида келишувга эришган, шунингдек, келишувга қўшимча 5 миллион евро миқдоридаги бонуслар ҳам киритилган.

Футболчининг «Лилл» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Эндиликда Буадди яна бир мавсумга узайтириш имконияти билан беш йиллик шартномага имзо чекиши кутилмоқда.

Маълумот учун, ўтган мавсумда Буадди барча мусобақалар доирасида 42 та ўйинда майдонга тушиб, 1 самарали узатма муаллифига айланди.

Transfermarkt портали ёш иқтидор соҳибининг актуал трансфер нархини 80 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар