Live
3
Ўзбек

Энцо «Манчестер Сити»га ўтишга рози бўлди

Футбол
25 август, 07:42
«Шаҳарликлар» аргентиналик футболчи учун трансфер ойнаси ёпилгунига қадар расмий таклиф юборишни режалаштирмоқда.
Энцо «Манчестер Сити»га ўтишга рози бўлди
Foto: Getty Images

«Манчестер Сити» Энцо Фернандес бўйича «Челси»га расмий таклиф юборишга тайёргарлик кўрмоқда.

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, аргентиналик яримҳимоячи трансферга розилик берган. «Манчестер Сити» футболчи учун расмий таклифни трансфер ойнаси ёпилгунига қадар юбормоқчи.

Қайд этилишича, «Челси» Энцони фақат етарлича катта таклиф келиб тушса ва унинг ўрнига таркибни кучайтириш имконияти бўлса, сотишга тайёр.

Маълумот учун, аввалроқ Лондон клуби ўз футболчиси учун 120 миллион фунтдан ортиқ маблағ талаб қилиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Челси Челси
Бугунги янгиликлар