Live
1
Ўзбек

«Манчестер Сити» Ла Лигадан марказий ҳимоячи топди

Футбол
25 август, 08:24
«Бетис» марказий ҳимоячиси Натан фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.
«Манчестер Сити» Ла Лигадан марказий ҳимоячи топди
Фото: Gettyimages

«Бетис» клуби марказий ҳимоячиси Натан фаолиятини «Манчестер Сити»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, 25 ёшли бразилиялик «шаҳарликлар» учун ушбу трансфер ойнаси қолган қисмидаги устувор мақсадга айланган. Бундай услубда ҳаракат қиладиган футболчига «Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Маресканинг шахсан ўзи қизиқиш билдирмоқда.

Таъкидланишича, аввалроқ «Бетис» Натанни «Фулҳэм»га 30 миллион евро эвазига сотишни истамаган ва ҳимоячисини учун 40 миллион талаб қилган. Футболчи атрофидаги вазиятнеи «Барселона» ва «Тоттенҳэм» жамоалари ҳам кузатиб бормоқда.

Янги мавсумда Натан Ла Лиганинг 1 та ўйинида майдонга тушди ва самарали ҳаракатлар амалга ошириб улгурмади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бетис Бетис
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

20+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар