Бугун
53
Ўзбек

Энрике: «Барибир АПЛ жамоаси устидан ғалаба қозондик»

Футбол
15 октябр, 01:55
«ПСЖ» бош мураббийи «Ман Сити»га қарши ўйиндан сўнг журналистларнинг саволларига жавоб берди.
Энрике: «Барибир АПЛ жамоаси устидан ғалаба қозондик»
Фото: Getty Images
14.10.2026 FT Чемпионлар лигаси Манчестер Сити Манчестер Сити 2 : 4 ПСЖ ПСЖ

«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике Чемпионлар Лигаси умумий босқич 2-тур доирасидаги «Манчестер Сити»га қарши ўйин (4:2)дан сўнг журналистларнинг саволларига жавоб бериб ўтди.

— «ПСЖ» ўйин сифати нега учрашув давомида бунчалик ўзгариб кетди?

— Рақиб 0:3 ҳисобида ортда бораётганди. «Манчестер Сити» катта таваккал қилди. Бундай вазиятни бошқариш қийин. Бизда муаммолар бўлди, аммо барибир АПЛ жамоаси устидан ғалаба қозондик.

— Бу ғалаба билан Европага қандайдир хабар юбордингизми?

— Йўқ. Қандай хабар? Бизнинг мақсадимиз — Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлиш. Турнирнинг ушбу босқичида ким энг яхши экани муҳим эмас.

— Сиз Англия клублари устидан ғалаба қозонишда давом этяпсиз. Бу бўйича қандайдир руҳий устунликка эгамисиз?

— Умид қиламанки, шундай (кулади). Бу ажойиб серия. Рекордлар мени қизиқтирмайди. Биз бир неча ҳафтадан кейин «Астон Вилла»га қарши ўйин учун бу ерга яна қайтамиз.

Сизларни яна кўришдан хурсанд бўламиз», — дея Луис Энрикенинг сўзларини келтиради L’Équipe нашри.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 3-турида «ПСЖ» «Барселона» билан баҳс олиб боради.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • ПСЖ ПСЖ
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар