«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳимоячиси Гари Невилл «Челси»нинг дарвозабонлар борасидаги муаммоси ҳақида фикр билдирди.
«Кўклар» дарвозабони Роберт Санчес АПЛнинг 1-турида «Фулҳем»га қарши баҳсдаги ишончсиз ўйинидан сўнг яна танқидлар остида қолди. Лондонликлар учрашувда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган.
«Хаби Алонсо менежер сифатида тайинланди, шунчаки мураббий сифатида эмас. Бу лавозимда баъзан қатъий ва муросасиз қарорлар қабул қилиш керак. Дарвозабонлар масаласида таваккал қилиб бўлмайди. Мен аввал ҳам айтганман, бу энг қийин позиция — дарвозабонлар энг кўп кузатилади. Хато қиладиган ва асабийлашадиган дарвозабон бутун жамоанинг меҳнатини йўққа чиқариши мумкин.
Кейинги етти-саккиз кун ичида Алонсо янги, тажрибали дарвозабонни олиб келиш имкониятини кўриб чиқиши керак. Балки у Санчесни таркибда қолдирар, аммо менимча, эҳтиёт чораларини кўриш керак», — деди Невилл BBC'га.
Маълумот учун, Хаби Алонсо «Челси» бош мураббийи лавозимига ёз бошида тайинланган.