Англиялик собиқ футболчи Гари Невилл «Челси» яримҳимоячиси Коул Палмернинг ўйини ҳақида фикр билдирди.
24 ёшли футболчи АПЛ 1-турида «Фулҳэм» устидан қозонилган ғалаба (3:2)га катта ҳисса қўшиб, бир гол ва бир ассист қайд этди.
«Эҳтимол, 2026 йилги жаҳон чемпионатида миллий жамоа таркибига киритилмагани Палмер билан содир бўлиши мумкин бўлган энг яхши воқеадир. Балки фаолиятида пасайиш кузатилаётган бир пайтда бу унга яхши туртки бўлгандир.
Ҳаётда ҳар куни иштиёқни сақлаб қолиш зарурлигини ўзингизга эслатиб туриш муҳим. Футболчи фаолиятида шундай паллалар бўладики, форма йўқолади ва ҳамма нарса аввалгидек осон кечмайди.
Бугун кечқурун биз аввалги Палмерни кўрдик. У ақлбовар қилмас даражада эди», — деди Невилл Sky Sports эфирида.
Маълумот ўрнида, ўтган мавсум Коул АПЛда 26 та учрашув ўтказиб, 10 гол урди ва 1 ассист амалга оширди.