«Бухоро» жамоаси ХХI асрдаги энг яхши мавсумларидан бирини ўтказмоқда. Александр Хомяков шогирдлари 19-турдан сўнг 34 очко жамғариб, клуб тарихидаги учинчи энг яхши стартни қайд этди.
Фақат 1995 ва 1996-йилги мавсумларда жамоа 19-турдан кейин бундан кўпроқ очко тўплаган. Ҳар икки мавсум якунида ҳам жамоа турнир жадвалининг 5-поғонасидан жой олган.
Эслатиб ўтамиз, 19-турда Хомяков шогирдлари сафарда «Қўқон-1912» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Учрашувнинг 90+2-дақиқасида киритилган гол жамоага бир очко олиб келди.
Маълумот учун, 18-турдан сўнг «Бухоро» 33 очко билан 4-ўринда бораётган эди. 19-турдаги дурангдан кейин жамоа очколарини 34 тага етказиб, 3-ўринга кўтарилди.
