Live
6
Ўзбек

Ҳумоюнмирзо Иминов: «Хоразм»га яна гол урмоқчиман»

Футбол
24 август, 15:18
«Андижон» яримҳимоячиси собиқ жамоасига қарши баҳс олдидан клуб матбуот хизматига интервю берди.
Ҳумоюнмирзо Иминов: «Хоразм»га яна гол урмоқчиман»
Foto: FC Andijon
25.08.2026, 10:00 Ўзбекистон Суперлигаси Андижон Андижон - : - Хоразм Хоразм

25 август куни «Андижон» Суперлига 19-тури доирасида «Бобур арена»да «Хоразм»ни қабул қилади.

Биринчи даврадаги баҳсда «бургутлар» 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган ва голлардан бирига Ҳумоюнмирзо Иминов муаллифлик қилганди. Футболчи ўтган йили айнан урганчликлар сафида тўп тепган. Ҳозирда «Андижон» сафида ўйнаётган яримҳимоячи собиқ жамоасига қарши баҳс олдидан клуб матбуот хизматига интервю берди.

- Ҳумоюнмирзо, «Андижон»нинг навбатдаги рақиби «Хоразм» бўлиб, бу сизнинг собиқ жамоангиз саналади. Хўш, бўлажак баҳсдан нима кутяпсиз ва тайёргарлик қандай кечмоқда?

- Ассалому алайкум. «Хоразм» — жуда яхши жамоа ва у ерда илиқ хотиралар қолган. Эртанги баҳсга тайёргарлик аъло даражада бўлмоқда. Биз ҳар бир ўйинда майдонга ғалаба учун чиқамиз. Худо хоҳласа, ғалаба қозониб, «Андижон» мухлислари олдида юзимиз ёруғ бўлишини истайман.

— Биринчи даврада Урганчдаги ўйинда жамоамиз 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган ва голлардан бирига сиз муаллифлик қилгансиз. Андижондаги ўйинда ҳам яна собиқ жамоангиз дарвозасига гол уриш ниятингиз борми?

- Ҳа, биринчи даврада гол ургандим. Худо хоҳласа, иккинчи даврада ҳам шуни такрорлашга ҳаракат қиламан. Муҳими — жамоамиз 3 очкони қўлга киритиши.

- Рақибдан келиб чиқиб, ўйинда асосий эътибор нимага қаратилиши керак, деб ҳисоблайсиз?

- «Хоразм» айтиб ўтганимдек, яхши жамоа. Лекин биз рақибимизга қараб эмас, ўз ўйинимизни кўрсатишимиз керак, деб ўйлайман. Ҳар бир жамоанинг ўз кучли тарафи бор. Ўз ўйин тактикамизда яхши даражада ўйнаб ғалаба қозонишимиз муҳим.

Сиз учун гол уриш муҳимми ёки голли пас узатишми?

- Мен учун гол ёки пас...Жамоамга ёрдам бериб, ғалаба қозонишимиз муҳим.

- «Бобур Арена»да тўп тепиш сиз учун нимани англатади?

- «Бобур арена»да Ўзбекистондаги энг яхши мухлислар бор. Уларнинг қаршисида ўйнаш жуда мароқли ва ёқимли.

- 25 август кунги ўйинда мухлисларимизга нимани вада бера оласиз?

- Қўлимиздан келганича ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Ҳар турда биз фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Насиб қилса, 25 августда ҳам ғалаба қозониб, мухлисларимизни хурсанд қиламиз. Уларнинг қўллаб-қувватлашларини сўраб қоламан.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Андижон Андижон
  • Хоразм Хоразм
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Бугунги янгиликлар