Live
1
Ўзбек

Сергей Токов: «Кулгили голлар ўтказиб юбордик»

Футбол
20 август, 22:53
«Хоразм» бош мураббийи «Локомотив»дан учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Сергей Токов: «Кулгили голлар ўтказиб юбордик»
Foto: Xorazm PFC
20.08.2026 FT Ўзбекистон Суперлигаси Хоразм Хоразм 1 : 3 Локомотив Ташкент Локомотив Ташкент

Суперлига 18-турида «Хоразм» ўз майдонида «Локомотив»ни қабул қилди ва 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Мезбонлар бош мураббийи Сергей Токов мағлубиятга учралган баҳсдан кейин матбуот анжуманида фикрларини билдирди.

Учрашув борасидаги фикрларингиз қандай?

— Жуда қўпол хатоларга йўл қўйдик. Жуда кулгили голлар ўтказиб юбордик. Пеналти ҳам бўлди. Бу нима билан боғлиқлигини билмайман — эҳтимол, футболчининг ўз жарима майдонидаги эътиборсизлиги, қўл билан ўйнаши... Билмадим.

Иккинчи голда ҳам худди шундай: диққат-эътибор, «концентрация» етишмади, балки қандайдир омадсизлик ҳам бўлди. Умуман олганда, биринчи бўлимни ёмон ўтказмадик. Аммо иккинчи гол бизни бироз руҳан синдириб қўйди, шекилли. Шундан кейин шошила бошладик ва ўйинимиз ҳам ўхшамай қолди.

Легионер футболчи жамоага яқинда қўшилганми?

— Ҳа, у бизга яқинда қўшилди. Ростини айтсам, уни ўйин охирида тахминан 20 дақиқага майдонга туширишни режалаштиргандим. Аммо биринчи бўлимда футболчилардан бири жуда ёмон ўйнагани учун ҳужумни кучайтиришга ҳаракат қилдик. Унинг жисмоний ҳолати ҳали тўлиқ тайёр эмаслиги кўриниб турибди. Бу борада ишлаймиз», — дея Токовнинг сўзларини келтиради Tribina.uz мухбири.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Хоразм Хоразм
  • Локомотив Ташкент Локомотив Ташкент
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Бугунги янгиликлар