«Бетис» Трой Пэрроттни ўз сафига қўшиб олганини расман эълон қилди.
Ирландиялик 24 ёшли ҳужумчи Нидерландиянинг АЗ клубидан Испания жамоасига ўтди ва 2031 йилга қадар шартнома имзолади.
BBC маълумотига кўра, трансфер қиймати 20 миллион еврони ташкил қилган.
Пэрротт ўтган мавсумда Нидерландия чемпионатида 28 та ўйин ўтказиб, 16 та гол урган ва 4 та голга ассистентлик қилган. У ўз жамоасининг энг яхши тўпурарига айланган.
Пэрротт «Тоттенҳэм» тарбияланувчиси саналади. У фаолияти давомида «Ипсвич», «Престон» ва «Экселсиор» клубларида ҳам ўйнаган.
«Бетис» АЗ тўпурари Пэрротт билан шартнома имзолади
Футбол
21 август, 05:13
Ирландиялик ҳужумчи фаолиятини Ла Лигада давом эттиради.
Foto: Betis