Live
2
Ўзбек

Артета: «Райс ва Сака «Ковентри Сити»га қарши ўйинга тайёр»

Футбол
21 август, 05:45
Лондон клуби бош мураббийи АПЛ 1-тури доирасидаги ўйин арафасида баъзи футболчиларнинг ҳолати ҳақида гапириб ўтди.
Артета: «Райс ва Сака «Ковентри Сити»га қарши ўйинга тайёр»
Фото: Gettyimages
21.08.2026, 15:00 Англия Премер-лигаси Арсенал Арсенал - : - Ковентри Сити Ковентри Сити

Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Микел Артета АПЛ янги мавсум 1-тури доирасидаги «Ковентри Сити»га қарши ўйин арафасида жамоасидаги қатор футболчиларининг ҳолати ҳақида гапирди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳс бугун, 21 август куни бўлиб ўтади.

«Букайо Сака ва Деклан Райс ўйинда иштирок этишга тайёр. Тимбер шу ҳафта жамоавий машғулотларга қўшила оладими? Йўқ, аввалроқ айтганимдек бу яқин бир неча ҳафта давомида амалга ошиши мумкин. У ҳозирча жамоа билан бирга шуғулланмаяпти.

Жамоанинг қайдномаси оптимал кўринишда бўлиши учун қанча футболчи зарур? Бу ўйинчиларнинг ҳолати ва спорт формасига боғлиқ, ўйлашимча, кўплаб факторларни инобатга олиш зарур. 22 футболчи ва уч-тўрт нафар посбон — шу етарли бўлса керак, балки яна ҳам кўпроқ керакдир. Ўтган мавсумдаги воқеаларни унутмаслик, баъзи футболчиларнинг жароҳатлари билан боғлиқ вазият ҳамда баъзиларининг универсаллигини ёддан чиқармаслик муҳим. Ишончим комил, биз тўғри миқдорни топа оламиз: жамоада юқори рақобатни, ўзаро алоқа, бир-бирини яхши тушуна олишни ва ҳар бир футболчи жамоада ўз ўрнига эга эканлигини ҳис қилиши зарур», — дея Артета сўзларидан иқтибос келтирди «Арсенал» расмий сайти.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Ковентри Сити Ковентри Сити
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

2 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар