Миланнинг «Интер» клуби яримҳимоячиси Петар Сучич трансфер бозорида бир қатор клублар қизиқишига сабабчи бўлмоқда. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар бермоқда.
Инсайдернинг маълумотларига кўра, 22 ёшли хорватиялик футболчи Мадриднинг «Реал», «Нюкасл» ва «Ноттингҳем Форест» клублари эътиборида бўлиб турибди. Италия клуби эса яримҳимоячини 60-65 миллион еврога баҳоламоқда.
Таъкидлаш лозим, Сучичнинг Милан топ-клуби билан амалдаги меҳнат шартномаси муддати 2030 йил июн ойи охирида тугайди.
Маълумот учун, Италия чемпионатининг янги мавсумида яримҳимоячи тўртта баҳсда майдонга тушиб, самарали ҳаракатлар амалга оширишга муваффақ бўла олмади.
Эслатиб ўтамиз, «Интер» А Серия янги мавсумида 5 та турда 13 очко тўплаб, жадвалнинг иккинчи поғонасини эгаллаб турибди.