Live
3
Ўзбек

«Бавария» Муҳаремовични сотиб олишни режалаштирмоқда

Футбол
6 октябр, 10:53
Футболчининг инглиз клуби билан амалдаги шартномаси 2031 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
«Бавария» Муҳаремовични сотиб олишни режалаштирмоқда
Фото: Getty Images

«Бавария» клуби Босния ва Ҳерцеговина милий жамоаси ҳамда «Лидс» марказий ҳимоячиси Ториқ Муҳаремовичга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.

Манбага кўра, Мюнхен клуби 23 ёшли футболчини қишки трансфер ойнасида харид қилишга уриниб кўриши мумкин.

Қайд этилишича, инглиз клуби Муҳаремовичнинг трансферидан камида 70 миллион евро ишлаб олишни режалаштирган. Бироқ жамоа уни сотиб юборишга интилмаяпти.

Муҳаремович бу мавсумда барча турнирлар доирасида 7 та учрашувда иштирок этиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2031 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил этади.

Аввалроқ «Бавария» ва Ҳарри Кейн шартномани узайтириш бўйича музокаралар олдинга силжигани хабар қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
Бугунги янгиликлар