Бугун
49
Ўзбек

«Бавария» Нойернинг ўрнига янги дарвозабон изламоқда

Футбол
6 октябр, 04:40
Мюнхенликлар рўйхатидан 11 нафар дарвозабон жой олган.
«Бавария» Нойернинг ўрнига янги дарвозабон изламоқда
Фото: Getty Images

«Бавария» жамоани тарк этиши мумкин бўлган 40 ёшли Мануэл Нойер ва 38 ёшли Свен Улрайх ўрнига 11 нафар дарвозабон вариантини ўрганмоқда. Бу ҳақда Sky Sports Germany нашри хабар берди.

Икки футболчининг ҳам шартномаси мавсум охирида якунланади. Маълум қилинишича, мюнхенликлар дарҳол 23 ёшли Йонас Урбигга рақобат туғдирадиган ёки асосий дарвозабон мақоми учун кураш олиб борадиган ёш посбонни изламаяпти. Аксинча, клуб барқарорликни таъминлай оладиган, етакчилик фазилатларига эга ва жамоада ёрдамчи ролни бажаришга тайёр тажрибали дарвозабон қидирмоқда.

«Бавария» қизиқиш билдирган дарвозабонлар орасида «Кёлн»нинг 31 ёшли посбони Марвин Швебе, «Ҳоффенҳайм» дарвозабони Оливер Бауманн, «Фулҳэм» вакили Бернд Лено, «Аугсбург» аъзоси Финн Дамен, «Ал Қодисия»да ўйнаётган собиқ «Волфсбург» дарвозабони Коэн Кастелс ҳамда «Париж» футболчиси, «Айнтрахт» собиқ посбони Кевин Трапп бор.

Шунингдек, Берлиннинг «Юнион» клуби дарвозабони Фредерик Рённов, «Монако» аъзоси Лукаш Градецки, «Нюкасл» посбони Ник Поуп, «Атлетико» дарвозабони Хуан Муссо ва «Спортинг» вакили Руй Силва ҳам «Бавария»нинг эҳтимолий номзодлари қаторида.

Қайд этиш лозим, Нойер 2011 йил ёзидан бери «Бавария» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У клуб сафида Бундеслига доирасида 392 та учрашувда майдонга тушиб, 309 та гол ўтказиб юборган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
Бугунги янгиликлар