Бугун
49
Ўзбек

«Бавария» Кейннинг янги шартномаси бўйича молиявий шартларни келишиб олди (Романо)

Футбол
6 октябр, 02:25
Ҳаррининг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йил 30 июнга қадар мўлжалланган.
«Бавария» Кейннинг янги шартномаси бўйича молиявий шартларни келишиб олди (Романо)
Фото: Getty Images

«Бавария» англиялик ҳужумчиси Ҳарри Кейн билан янги шартнома бўйича молиявий шартларни келишиб олди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғида хабар берди.

Маълум қилинишича, Мюнхен клуби ва 33 ёшли форвард маош миқдори ҳамда бонуслар тизими бўйича келишувга эришган. Бироқ томонлар ҳозирча шартнома муддати борасида бир қарорга келмаган. Бу масала музокаралар давомида муҳокама қилинади.

Қайд этиш лозим, Кейннинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йил 30 июнга қадар мўлжалланган. У 2023 йилда «Тоттенҳэм»дан 100 миллион евро эвазига «Бавария»га кўчиб ўтган.

Маълумот ўрнида, англиялик футболчи ушбу мавсумда клуб сафида 7 та учрашувда иштирок этиб, 6 та гол урди ва 2 та ассист амалга оширди. Аввалроқ Кейн барча даврларнинг энг яхши тўпурарлари рўйхатида еттинчи ўринга кўтарилиб олгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
Бугунги янгиликлар