Франция миллий жамоаси футболчиси Майкл Олисе Миллатлар Лигаси 4-тур доирасидаги Белгия устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Зинедин Зидан шогирдлари ушбу баҳсда 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда Олисе 88 ва 90+1-дақиқаларда гол урди. Шунингдек, 81-дақиқада Райан Шеркининг голига ассистентлик қилди.
«Учрашув охирида яхши ўйнадик. Биринчи бўлимда уларнинг чуқур ҳимоясига қарши ўйнаш қийин бўлди. Шундан сўнг ҳужум қилишда давом этдик ва охир-оқибат барчаси яхши якунланди. Бу жамоавий ишнинг самараси.
Зидан ўз ғояларини таклиф қилади ва биз уларга амал қиламиз. Шу руҳда давом этамиз. Франция миллий жамоасидаги ўйинимдан мамнунман. Бу ерда ўйнаш менга завқ бағишлайди», — деди Олисе TF1 эфирида.
Маълумот ўрнида, «уч ранглилар» ҳозирда Миллатлар Лигаси А дивизиони 1-гуруҳида 10 очко тўплаб, пешқадам бўлиб турибди.