Франция миллий жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан Миллатлар Лигаси 4-тур доирасидаги Белгия устидан қозонилган 4:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Биринчи голни уриб, ўйинга қайтишимиз жуда муҳим эди. Бу бизга ташаббусни бироз ўз қўлимизга олиш имконини берди. Биринчи бўлимни ҳам анча яхши бошладик, аммо майдоннинг сўнгги учдан бир қисмида тезлик етишмади.
Агар учрашувнинг тўлиқ 90 дақиқасига назар ташласак, ғалабага муносиб эдик деб ўйлайман. Айниқса, иккинчи бўлимда жуда яхши ўйин кўрсатдик.
Ҳозир ҳаммаси жуда яхши ўимоқда. Биз қўлга киритган 10 очко — футболчиларнинг менталитети ва улар билан амалга оширган ишларимиз самараси. Бу гуруҳдаги футболчилар бир-бири билан жуда яхши тил топишмоқда. Улар билан ишлаш ажойиб ва бу биз учун жуда ижобий жиҳат», — деди Зидан.
Франция шу тариқа Миллатлар Лигасидаги тўртта учрашувдан кейин 10 очко жамғаришга муваффақ бўлди. Белгияликлар ҳисобида эса ҳозирча 6 очко мавжуд.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади