Франция миллий жамоаси Миллатлар Лигаси доирасида Белгияни йирик 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, иродали ғалабага эришди.
Зинедин Зидан шогирдлари 77-дақиқага қадар ҳисобда ортда бораётганди. Шундан сўнг францияликлар учрашув тақдирини бутунлай ўзгартириб юборди ва рақиб дарвозасига тўртта гол киритишга муваффақ бўлди.
Opta маълумотига кўра, «уч ранглилар» Белгия жарима майдонида тўпга 76 марта тегишган. Бу статистика юритилаётган сўнгги 20 йил ичида Франция миллий жамоаси учун рекорд натижа ҳисобланади. Белгия футболчилари эса Франция жарима майдонида бор-йўғи 8 марта тўпга тегишган.
Ушбу ғалабадан сўнг Франция тўрт турда 10 очко жамғариб, Миллатлар Лигаси А лига 1 гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Италия 7 очко билан иккинчи, Белгия 6 очко билан учинчи ўринда бормоқда.
Маълумот ўрнида, Зинедин Зидан ўтган ёзда Дидие Дешам ўрнини эгаллаб, Франция миллий жамоаси бош мураббийига айланган эди.