Бугун
49
Ўзбек

Месси: «Мен аниқ соғинадиган ўзига хос лаҳзалар»

Футбол
6 октябр, 01:35
Лео миллий жамоадаги хайрлашув учрашувини 7 октябр куни Бенинга қарши ўтказади.
Месси: «Мен аниқ соғинадиган ўзига хос лаҳзалар»
Фото: Getty Images

«Интер Майами» ҳужумчиси ва сардори Лионел Месси Аргентина миллий жамоаси сафидаги сўнгги машғулотидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Мен аниқ соғинадиган ўзига хос лаҳзалар», — деди Месси. Унинг сўзларини журналист Фабрицио Романо ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида келтирди.

Маълумот ўрнида, Лионел Аргентина миллий жамоаси сафидаги сўнгги учрашувини эртага, 7 октябр куни ўтказади. Аргентиналиклар ўртоқлик учрашувида Бенинга қарши майдонга тушади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 04:00 да старт олади.

Қайд этиш лозим, Месси Аргентина миллий жамоасида 2005 йилдан буён тўп тепиб келмоқда. У жамоа билан 2022 йилги жаҳон чемпионати, 2021 ва 2024 йиллардаги Америка кубоги ҳамда 2022 йилги Финалиссимада ғолиб чиққан.

2026 йилги жаҳон чемпионатида эса Месси Аргентина билан финалга қадар етиб борди. Ҳал қилувчи баҳсда аргентиналиклар Испанияга қўшимча бўлимларда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аргентина Аргентина
Бугунги янгиликлар