Туркия миллий жамоаси Миллатлар Лигасининг дастлабки тўрт турида бирорта ҳам очко жамғара олмади.
Винченцо Монтелла бошчилигидаги жамоа 4-турда Италия миллий жамоасига 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Шу тариқа, туркияликларнинг мусобақадаги кетма-кет мағлубиятлари сони тўрттага етди.
Туркия бунга қадар Францияга 0:1, Италияга 1:4 ва Белгияга 0:3 ҳисобларида мағлуб бўлган эди. Жамоа тўртта учрашувда рақиблар дарвозасига атиги 2 та гол урди ва ўз дарвозасидан 11 маротаба тўп ўтказиб юборди.
Натижада, Туркия очкосиз ҳолатда гуруҳда сўнгги 4-ўринни эгаллаб турибди. Франция миллий жамоаси 10 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Италия 7 очко билан иккинчи, Белгия эса 6 очко жамғарган ҳолда учинчи поғонада бормоқда.
Қайд этиш лозим, туркияликлар Миллатлар Лигаси доирасидаги навбатдаги баҳсини 12 ноябр куни Белгия миллий жамоасига қарши ўтказади.