УEФА Миллатлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-турида Франция миллий жамоаси Италия билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Мезбонлар сафидаги ягона голга ҳужумкор яримҳимоячи Майкл Олисе муаллифлик қилди.
«Бавария» футболчиси шу тариқа мусобақадаги учта баҳснинг барчасида самарали ҳаракат қайд этди. Stats de Foot маълумотларига кўра, Олисе Франция миллий жамоаси тарихида янги бош мураббий қўл остидаги дастлабки учта баҳснинг ҳар бирида гол ёки ассист қайд этган илк футболчига айланди.
Эслатиб ўтамиз, Франция миллий жамоасини ёзда Зинедин Зидан бошқара бошлаганди. Олисе унинг қўл остидаги дастлабки баҳсларданоқ жамоанинг муҳим футболчиларидан бирига айланди.
Франция навбатдаги баҳсини 5 октабр куни ўз майдонида Белгия миллий жамоасига қарши ўтказади.