Франция миллий жамоаси Миллатлар Лигаси доирасида сафарда Белгияни минимал ҳисобда мағлуб этди — 1:0. Учрашувдаги ягона гол 88-дақиқада Майкл Олисе томонидан урилди.
Франция бош мураббийи Зинедин Зидан ушбу баҳсда бирданига уч нафар дебютант Анди Диуф, Жереми Жаке ва Лукас да Куняни бошланғич таркибда майдонга туширди.
Opta маълумотига кўра, Франция миллий жамоасида бундай ҳолат сўнгги бор 2010 йил август ойида кузатилган. Ўшандан бери илк марта жамоанинг бошланғич таркибида бир вақтнинг ўзида камида уч нафар дебютант ўйинни бошлади.
Қайд этилишича, 2012 йилдан Франция миллий жамоасини бошқарган Дидие Дешам даврида бундай ҳолат бирор марта ҳам қайд этилмаган.
Маълумот ўрнида, Зинедин Зидан 2026 йилги жаҳон чемпионатидан сўнг шу йилнинг июл ойида Дешам ўрнини эгаллаб, Франция миллий жамоаси бош мураббийига айланганди.