Италия миллий жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини Миллатлар Лигаси гуруҳ босқич 2-тур доирасидаги Туркия устидан қозонилган 4:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг жамоаси ўйинига баҳо берди.
«Барча футболчилар мақтовга лойиқ. Улар ажойиб ўйин ўтказишди. Майдон ҳолати жуда оғир бўлишига қарамай, йигитлар ҳақиқатан ҳам юқори савияда ҳаракат қилишганидан мамнунман.
Улар кўплаб жиҳатларда тўғри ҳаракат қилишди. Футболчилар учун хурсандман, чунки улар бундай натижага муносиб эдилар», — деди Манчини.
Мутахассис Францияга қарши навбатдаги учрашув ҳақида ҳам фикр билдирди.
«Ҳозир айнан шу ўйин ҳақида ўйлаяпмиз. Кейин эса футболчиларнинг кучини тиклашга ҳаракат қиламиз. Таркибимизда ҳали майдонга тушмаган ва кучга тўла футболчилар ҳам бор», — деди у.
Шунингдек, Манчини Италия миллий жамоасида илк ўйинини ўтказган футболчиларнинг ҳаракатларини ҳам алоҳида эътироф этди.
«Биринчи ўйин учун улар ўзларини яхши кўрсатишди. Шунинг учун уларни табриклайман», — дея қўшимча қилди италиялик мутахассис.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади