Live
6
Ўзбек

Туркия ва Италиянинг ўзаро сўнгги бешта баҳсдаги натижалари

Футбол
28 сентябр, 05:41
Миллатлар лигаси 2-турида Туркия ва Италия миллий жамоалари ўзаро баҳс олиб боради.
Туркия ва Италиянинг ўзаро сўнгги бешта баҳсдаги натижалари
Foto: Getty Images
60’ УЭФА Миллатлар лигаси. А лига Туркия Туркия 1 : 4 Италия Италия

Бугун, 28 сентябр куни Миллатлар лигаси А лигаси 1-гуруҳ 2-туридан ўрин олган Туркия ва Италия миллий жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади. Беллашув Бурсадаги «Бурса Буюкшеҳир Беледие» стадионида ўтказилади. Баҳс Тошкент вақти билан 23:45 да бошланиши белгиланган.

Tribuna.uz нашри Туркия ва Италия миллий жамоаларининг ўзаро сўнгги бешта баҳсидаги натижаларни келтирди.

Жамоалар сўнгги бор 2024 йил 4 июн куни ўртоқлик баҳсида тўқнаш келган ва унда ғолиб аниқланмаган — 0:0. 2022 йил 29 мартдаги баҳсда эса Туркия 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган.

2021 йил 11 июн куни Евро-2020 гуруҳ босқичининг 1-турида Италия Туркияни 3:0 ҳисобида мағлуб этган. Ундан аввалги икки баҳсда эса жамоалар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган.

Туркия ва Италия миллий жамоаларининг сўнгги беш ўзаро баҳси:

04.06.2024. Ўртоқлик баҳси. Италия — Туркия 0:0

29.03.2022. Ўртоқлик баҳси. Италия — Туркия 2:3

11.06.2021. Евро-2020, А гуруҳи, 1-тур. Туркия — Италия 0:3

16.11.2006. Ўртоқлик баҳси. Италия — Туркия 1:1

20.11.2002. Ўртоқлик баҳси. Италия — Туркия 1:1

Эслатиб ўтамиз, Туркия ва Италия миллий жамоалари ўртасидаги навбатдаги баҳс Миллатлар лигаси А лигаси 1-гуруҳ 2-туридан ўрин олган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Туркия Туркия
  • Италия Италия
  • УЭФА Миллатлар лигаси. А лига УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Бугунги янгиликлар