Белгия миллий жамоаси бош мураббийи Марк ван Боммел Италияга қарши учрашувда (2:0) яримҳимоячи Кевин Де Брюйненинг намойиш этган ўйинига юқори баҳо берди.
«Де Брюйне жаҳон чемпионатидагига қараганда яхшироқ ўйнади. Бу менинг хизматим эмас, балки унинг ўзига боғлиқ. Ҳақиқатан ҳам Кевин ҳозир жаҳон чемпионатидагидан кучлироқ эканини ҳисоблайман.
Ҳар бир футболчи ўз вазифасини билса ва ундан талаб қилинаётган ишни бажарса, бизда Кевин каби ўйин тақдирини ҳал қила оладиган футболчи бор. У ҳамон Белгия футболи тарихидаги энг яхши футболчи бўлиб қолмоқда», — деди ван Боммел.
Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли футболчи Италияга қарши беллашувда майдонда қарийб бир соат давомида ҳаракат қилди. Белгия сафарда ўйнаганига қарамай, рақибини енгишга муваффақ бўлди. Римдаги баҳсда Годтс ва Лукебио голларга муаллифлик қилди.